Мақсад абитуриентларни йиқитишми?
Жамият
−
20 Июль
33187Ижтимоий тармоқларда сўнгги вақтларда тест синовларида қатнашган абитуриентлар ҳуқуқ фанидан тестда дарсликларда мавжуд бўлмаган маълумотлардан, хусусан, кодекс ва қонунлардан тузилган саволлар тушганлиги тўғрисида шикоят қилишмоқда. QALAMPIR.UZ шу вазият юзасидан вужудга келган саволлар билан Билимни баҳолаш агентлиги директори маслаҳатчиси Зоҳид Шакаровга юзланди.
Унинг сўзларига кўра, у тест топшириқлари билан ҳали танишиб улгурмаган, саволларига масъул бўлган экспертлар эса ҳозирги кунда ёпиқ режимда ишлаяпти. Бироқ Шакаров тест синовлари тугагач экспертлар иштирокида расмий муносабат бермоқчилигини таъкидлади.
“Тўғрисини айтсам, мен ҳали тест топшириқлари билан танишиб улгурмадим, экспертларимиз эса ҳозирги кунда ёпиқ режимда, яъни биз улар билан боғлана олмаймиз, бироқ тест синовлари тугагач, экспертлар иштирокида абитуриентларда юзага келаётган турли хил норозиликларга ойдинлик киритиш мақсадида муносабат берамиз”, дейди у.
Унинг қўшимча қилишича, ҳуқуқшунослик фанларидан тест топшириқлари амалдаги ДТС ва ўқув дастурлари асосида шакллантирилган бўлиб, олий таълим муассасалари бакалавриатига кириш тест синовларида ҳуқуқшунослик фанларидан фойдаланиладиган тест варианти тафсилоти Билим ва малакаларни баҳолаш агентлигининг расмий сайтида эълон қилинган.
“Тестда тушган саволлар тасдиқланган ўқув дастурларига оид тузилган бўлиб, унда кодекс ва қонунларнинг маълум қисмларини абитуриентларга ўқитиш белгиланган. Бу дегани тест топшириқлари ҳам кодексларнинг исталган жойидан тузилиши мумкин дегани эмас, ўқув дастурида белгиланган мавзулар доирасида Жиноят ҳамда Маъмурий кодексдан тузилиши мумкин. Агар абитуриентларда норозилик ҳолатлари кузатилса, тўлақонли апелляцияшикоятини беришга ҳақлидирлар”, дейди Шакаров.
Тўлиқ интервьюни QALAMPIR.UZ нинг YouTube’даги саҳифасида кўришингиз мумкин.
LiveБарчаси