Магистратура ва докторантурада талаб этиладиган тил билиш сертификатлари рўйхати янгиланди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Олий таълим муассасаларининг магистратура ҳамда докторантура мутахассисликларига ҳужжат топширишда талаб этиладиган хорижий тилларни билиш даражасини баҳоловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар рўйхати тасдиқланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ўзгаришлар жорий йилдан бошлаб амал қилади. Янги рўйхатда инглиз, италян ва турк тилида ўзгаришлар бор.

Қуйида рўйхатдаги ўзгартириш ва қўшимчалар билан танишишингиз мумкин:

Инглиз тилидан – Cambridge Assessment English Linguaskill;

Италян тилидан – Accademia Italiana di Lingua (AIL);

Турк тилидан – İstanbul Aydın Üniversitesi Türkçe Öğretimi Uygulama ve Araştırma Merkezi (Aydin TÖMER) олиб ташланган.

Шунингдек, инглиз тилига International Test of English Proficiency (iTEP) Academic-Plus халқаро сертификати қўшилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Олий таълим муассасалари магистратура докторантура

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made