МАГАТЭ миссияси Запорожье АЭСга жўнаб кетди

Олам

image

Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) миссияси Запорожье атом электр станцияси (ЗАЭС) томон йўл олди. Бу ҳақда бугун, 1 сентябрь “Reuters” агентлиги хабар берди. 

Унинг сўзларига кўра, МАГАТЭ бош директори Рафаэль Гроссининг айтишича, станция жойлашган Энергодар ҳудудида ҳарбий фаоллик кучайган, аммо миссия тўхтамайди. 

МАГАТЭ миссияси 29 август куни Венадан жўнаб кетди ва 30 август куни куни Киевга етиб келди, у ерда делегация Украина Президенти Владимир Зеленский билан учрашди. Миссия ЗАЭСга айнан Киев ва Украина назорати остидаги ҳудуд орқали киришини маълум қилди. 

Миссия иши тафсилотлари билан таниш бўлган БМТ манбасининг 30 август куни ТАССга маълум қилишича, унинг таркибига 10 та давлат –Албания, Иордания, Италия, Хитой, Литва, Мексика, Польша, Сербия, Шимолий Македония ва Франция вакиллари киритилган. Гросси делегациясига бошчилик қилади. Манбанинг тушунтиришича, Россия ва Украина вакиллари унинг бетарафлиги ва холислигини таъминлаш учун миссия таркибига киритилмаган. Суҳбатдош, шунингдек, инспекторлар станцияда ядровий хавфсизликни ўрганишини, лекин сиёсий ва ҳарбий масалаларни ўрганмаслигини таъкидлаган. Бирлашган Миллатлар Ташкилоти вакиллари фақат логистика – ЗАЭСга саёҳат ва хавфсизлик нуқтаи назаридан ёрдам беришади. 

Гроссининг ўзи аввалроқ ЗАЭСда МАГАТЭ мутахассисларининг доимий иштирокини ташкил этишни режалаштираётганини айтган эди. Россия Федерациясининг Венадаги халқаро ташкилотлардаги доимий вакили Михаил Ульянов Россия бу ниятни олқишлашини айтди. Энергодарда жойлашган Запорожье АЭС Россия қўшинлари назорати остида қолмоқда. 


Мақола муаллифи

Теглар

МАГАТЭ

Баҳолаганлар

95

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг