Мадуро Аргентинанинг BRICS'га қўшилишдан воз кечишини аҳмоқлик деб атади
Олам
−
02 Январь
6034Венесуэла Президенти Николас Мадуро аргентиналик мавқедоши Хавьер Милейнинг мамлакатнинг BRICS'га аъзо бўлишдан воз кечиш қарорини танқид қилди. Бу ҳақда у "Le Monde diplomatique" нашрига берган анъанавий интервьюсида айтиб ўтди.
“Аргентинани BRICS'дан чиқариб ташлаган ҳолда, у (Хавьер Милей) аргентиналикларга қарши ҳаракат қилмоқда”, дейди Мадуро.
Унинг сўзларига кўра, бу Хавьер Милей Аргентинага қарши қилган энг ноаниқ ва аҳмоқона ишлардан биридир.
Мадуронинг қўшимча қилишича, бундай қарор Аргентинани XIX асрга қайтаради.
Эслатиб ўтамиз, Аргентина Президенти Хавьер Милей Бразилия, Россия, Ҳиндистон, Хитой ва Жанубий Африка Президентларига йўллаган мактубларида BRICS давлатлараро ассоциациясига аъзо бўлиш таклифини расман рад этганди.
LiveБарчаси