Исроил Мадримовнинг рақиби ҳам аниқ бўлди

Sport

image

Олдинроқ, ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов жорий йилнинг 8 июнь куни навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик. Аммо жанг санаси маълум бўлсада, унинг рақибига ойдинлик киритилмаган эди.

Кеча, 28 май куни Мадримов жангини кимга қарши ўтказиши маълум бўлди. Унга кўра ўзбек боксчиси ўша куни мексикалик Норберто Гонсалесга қарши рингга кўтарилади. 

Маълумот учун, Норберто шу кунгача проф боксда 35 та жанг ўтказиб, уларнинг 23 тасида ғалаба қозонган (13 та нокаут). 12 маротаба мағлуб бўлган (2 та нокаут). Исроил Мадримов эса проф рингда икки маротаба жанг ўтказиб, уларнинг ҳар иккисида ҳам рақибларини нокаут эвазига мағлуб этган. 

Эслатиб ўтамиз, жанг 8 июнь (Тошкентда 9 июнь тонгида) Нью-Йорк шаҳридаги машҳур “Мэдисон Сквер-Гарден”да ўтказилади. Жанг оқшомининг марказий тўқнашуви қозоғистонлик Геннадий Головкин иштирокида бўлиб ўтади.


Author

Rate Count

28

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends