Мадримов ESPN рейтингида топ-3'га кирди
Спорт
−
13 Март
5008Ўзбекистонлик профессионал боксчи Исроил Мадримов Американинг машҳур ESPN спорт нашри томонидан тузилган рейтингда ўрта вазн тоифасида 3-ўринга кўтарилди.
Мадримов охирги жангини шу йилнинг 8 март кунида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳридаги “Кингдом Арена” мажмуасида ташкил этилган бокс оқшомида россиялик Магомед Қурбоновга қарши ўтказиб, рақибини техник нокаутга учратиб, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳибига айланганди.
Шундай қилиб, бунгача мазкур рейтингда 8-ўринни эгаллаб турган 29 ёшли Мадримов беш поғона юқорилашга эришди.
ESPN рейтингида 1-ўринни собиқ америкалик мутлақ чемпион Жермелл Чарло, 2-ўринни эса Бутунжаҳон бокс ташкилоти (WBO) камари эгаси австралиялик Тим Цзю жой эгаллади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь