Мадрид “бўрилари” аргентиналик футболчини кузатмоқда

Спорт

image

“Ривер Плейт” ҳужумчиси Хулиан Альваресни Мадрид клублари (“Реал” ва “Атлетико”) жиддий тарзда кузатиб бормоқда.

“Маrcа” нашри хабарига кўра, 21 ёшли футболчи ҳозирги даражасини сақлаб қолса, “Реал Мадрид” у билан шартнома имзолаш вариантини кўриб чиқиши мумкин. Шунингдек, аргентиналик футболчи хизматларидан “Атлетико” ҳам фойдаланмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, Альварес жорий йилда Аргентина терма жамоаси таркибида Америка кубоги чемпиони бўлди ва доимий равишда ЖЧ-2022 саралаш учрашувларига жалб этилди. Лионель Скалони мураббийлигидаги “альбиселесте” 29 очко жамғарган ҳолда Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритган.

Маълумот учун, ҳужумчи жорий мавсум “Ривер” сафида 16 та ўйинда майдонга тушган ва 15 та гол уриб ва 5 та голли узатмани амалга оширган. У айни пайтда Аргентина чемпионатининг энг яхши тўпурари ҳисобланади.


 


Мақола муаллифи

Теглар

Аргентина FIFA CONMEBOL Ривер Плейт

Баҳолаганлар

9

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг