Маданият вазирлиги учун 1,1 трлн сўм ажратиляпти
Маданият-санъат
−
07 Ноябрь 2023
6502Маданият вазирлиги учун келгуси йилда давлат бюджетидан 1 трлн 100 млрд 445 млн 300 минг сўм пул маблағи ажратилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги эълон қилган “2024 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида” ги Ўзбекистон Республикасининг қонун лойиҳасида маълум қилинган.
Унга кўра, ажратилган маблағнинг катта қисми, аниқроғи 820 млрд сўмдан кўпроғи миллий кино ва сериаллар суратга олиш, халқаро кинофестивал ўтказиш, мусиқа мактабларини чолғу асбоблари билан таъминлаш ҳамда Ўзбекистонда суратга олинадиган хорижий фильмлар учун йўналтирилиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Самарқанд вилоятида оммавий-маданий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ харажатлар учун 10 млрд сўм ҳамда объектларни лойиҳалаштириш, қуриш (реконструкция қилиш) ва жиҳозлашдаги капитал қўйилмалар учун 280 млрд сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.
Маълумот учун, ушбу Қонун 2024 йил 1 январдан эътиборан кучга киради.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Маданият вазирлиги дастлаб 10 та маданият ва санъат соҳаси вакиллари ҳақида маълумот жойланиши режалаштирилаётган янги портал учун қарийб ярим млрд сўм ажратилишини маълум қилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь