Маданият вазирлиги Киркоровнинг концертидаги “ялонғоч”ларга муносабат билдирди
Мусиқа
−
24 Декабрь 2019
40464Жорий йилнинг 18 декабрь куни пойтахт Тошкентда жойлашган “Humo Arena” муз саройида россиялик таниқли хонанда Филипп Киркоровнинг концерт дастури бўлиб ўтди. Мазкур концерт дастури, ундаги раққосалар гуруҳи либослари ижтимоий тармоқларда кўплаб баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда ва фикр билдирувчиларнинг асосий қисми Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигини айбламоқда. Мазкур эътирозларга нисбатан Маданият вазирлиги баёнот билан чиқди. Унда шундай дейилади:
“Ижтимоий тармоқларда Филипп Киркоровнинг концерт дастуридаги раққос ва раққосаларнинг кийиниш маданиятига эътирозлар кучайиб бормоқда. “Маданият вазирлиги қаерга қараяпти?”, “Маданият вазирлиги бунга қандай рухсат берди?” қабилидаги саволлар тарқалди.
• “Маданият вазирлиги тизимидаги “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси ушбу концерт сценарийси ва қўшиқлар мазмуни билан танишиб чиққан ва эътироз билдирмаган;
• хусусий тадбиркорлар концерт дастурларини ташкил этишда, юртимизга гастрол сафарлари билан ташриф буюрадиган санъаткорларга кийиниш маданияти тўғрисидаги тушунчани ҳам бериб ўтишлари лозим, деб ўйлаймиз;
• ушбу концертдан хулоса қилган хусусий тадбиркорлар эндиликда ушбу жараён такрорланишининг олдини олади, деган умиддамиз.
Юқоридагиларни эътиборга олган ҳолда, халқимизнинг маданияти, маънавияти ва менталитетимизни инобатга олиб, “Ўзбекконцерт” давлат муассасаси бундан кейин ҳар бир концерт дастуридаги кийиниш маданиятига аҳамият беришини билдирамиз”.
LiveБарчаси