Мадагаскардаги стадионда юз берган тиқилинчда 12 киши ҳалок бўлди

Олам

image

Мадагаскар пойтахти Антананариву шаҳридаги стадионда юз берган тиқилинч оқибатида камида 12 киши ҳалок бўлди, 80 га яқин киши жароҳат олди. Бу ҳақда “Agence France-Presse” хабар берди.

Маълумотларга кўра, XI Ҳинд океани ўйинларининг очилиш маросимига томошабинлар келган ва стадионга кираверишда бир неча юз кишилик оломон тўпланган. Ўйинни томоша қилиш учун жами 50 минг киши борган.

Юз берган тиқилинч оқибатида 12 киши ҳалок бўлган, 80 га яқин киши жароҳат олган. Жароҳатланганларнинг 11 нафарининг аҳволи оғир.

Воқеа жойида фавқулодда хизматлар ва полиция ходимлари иш олиб бормоқда. Жароҳатланганлар шифохоналарга етказилган. 

Аянчли оқибатларга олиб келган тиқилинч сабаблари ўрганилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Мадагаскар стадион тиқилинч

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг