Мадагаскар Президентига суиқасднинг олди олинди
Олам
−
22 Июль 2021
5591Мадагаскар пойтахти Антананариву апелляция суди бош прокурори Бертин Разафиаривуни бир гуруҳ шахслар “давлат жинояти”да айбланиб ҳибсга олинганини эълон қилди. “Midi Madagasikara” нашрига асосланиб, хабар берилишича, гуруҳ таркибига фақат “чет элликлар ва малагасияликлар” киради.
Маҳбуслар Мадагаскар Президенти Андри Радзуэлинани ўлдиришга уринишда айбланмоқда. Ҳибсга олинганлар орасида икки нафар истеъфодаги француз аскарлари ҳам бор.
Ишнинг тафсилотлари ошкор қилинмаган, фақат терговда уларнинг айблари тўғрисида ҳужжатли далиллар борлиги айтилган. Қайд этилишича, ушбу иш бўйича ҳибсга олинганларнинг аниқ сони номаълум. Бош прокурор Президентга суиқасд тайёрланаётган бўлганини таъкидлаган.
Қайд этилишича, француз собиқ ҳарбийлари бир вақтнинг ўзида махсус кучлар зобитлари ҳам бўлган. Улардан бири истеъфодаги полковник бўлиб, ўтмишда Чаддаги француз кучлари полкига қўмондонлик қилгани айтилмоқда. Яна бири собиқ ҳаво-десант қўшинлари инструктори бўлган.
Таъкидланишича, сўнгги кунларда Президентнинг хатти-ҳаракатларида кескинлик ёки асабийлашиш бўлмаган. Манба суиқасд ҳақидаги хабар Мадагаскарнинг собиқ Президенти Марк Равалумананага яқин бўлган мухолифат кучлари конференцияси арафасида пайдо бўлганини таъкидламоқда.
Нашрнинг ёзишича, бир неча ҳафта олдин ҳукуматнинг бир қанча аъзоларига, жумладан миллий жандармия раҳбари, генерал Ришар Равалумананага қарши суиқасд фош этилган. Ушбу иш бўйича олти киши, шу жумладан Мадагаскарнинг яна бир собиқ Президенти Эри Радзаунаримампианинанинг собиқ қўриқчилари ҳибсга олинган.
Эслатиб ўтамиз, Гаити Президенти Жовенель Моиз жорий йил 7 июлга ўтар кечаси шахсий қароргоҳига қилинган ҳужумда ўлдирилди. Марҳум Президентнинг дафн маросими эртага, 23 июль куни бўлиб ўтади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь