Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади

Маданият-санъат

image

Туркистон жадидлик ҳаракатининг асосчиси, атоқли адиб ва жамоат арбоби, ношир ва педагог Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги Ўзбекистонда кенг миқёсда нишонланади. Бу ҳақда бугун, 3 январь куни Президент томонидан қабул қилинган қарорда сўз боради. 

Ушбу қарорга кўра, Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини кенг нишонлаш мақсадида қуйидаги чоралар кўрилади:

  • Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигини нишонлаш бўйича ташкилий қўмита тузиш;
  • “Танланган асарлар” тўплами, унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган илмий-оммабоп китобларни нашрга тайёрлаш ва чоп этиш;
  • Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳақида спектакллар саҳналаштириш ҳамда бугунги кунга қадар яратилган “Маҳмудхўжа Беҳбудий” киносериали ва “Халқ юраги” бадиий-публицистик фильмларининг оммавий намойишларини ташкил қилиш;
  • Бадиий академиянинг Марказий кўргазмалар залида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижоди, шунингдек, Туркистон жадидлик ҳаракати намояндаларининг фаолиятига оид тасвирий санъат асарлари кўргазмасини уюштириш;
  • умумий ўрта таълим муассасалари, ижод мактаблари ўқувчилари, “Темурбеклар мактаблари” курсантлари ҳамда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида “Маҳмудхўжа Беҳбудий сабоқлари” мавзусида иншолар танловини ўтказиш ва ғолибларни муносиб тақдирлаш;
  • барча бўғиндаги таълим муассасалари, кутубхоналар, меҳнат жамоалари, маҳаллалар ва ҳарбий қисмларда таниқли олимлар ва адиблар иштирокида Маҳмудхўжа Беҳбудий ҳаёти ва ижодига бағишланган ижодий учрашувлар, адабиёт ва китобхонлик кечаларини ташкил қилиш;
  • замонавий рақамли ва тарғибот технологиялари асосида Маҳмудхўжа Беҳбудий асарларини ёшлар ўртасида кенг оммалаштириш;
  • 2025 йил октябрь ойида Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университетида “Маҳмудхўжа Беҳбудий мероси ва жадидлик ҳаракатини ўрганишнинг долзарб масалалари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция ташкил қилиш;
  • 2025 йил ноябрь ойида Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театрида Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланган тантанали адабий-маърифий хотира кечасини ўтказиш;
  • Самарқанд шаҳридаги Маҳмудхўжа Беҳбудий уй-музейи ҳудудини ободонлаштириш ҳамда музей экспозициясини бойитиш;
  • Қарши шаҳридаги кўчалардан бирига Маҳмудхўжа Беҳбудий номини бериш ҳамда унга бағишланган ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш;
  • Интернет ва ижтимоий тармоқлар учун мўлжалланган аудиовизуал асарлар яратиш, шунингдек, оммавий ахборот воситаларида туркум материалларни эълон қилиш.

Мақола муаллифи

Теглар

Президент Беҳбудий

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг