Маҳмуд Муродов Ўзбекистон армияси сафига қўшилди

Спорт

image

UFC жангчиси Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Респуликаси Қуролли Кучлари сафига қўшилди. Бу ҳақда спортчи ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилган.

Маҳмуд Муродов Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучлари сафига кириш учун қасамёд қилган.

“Ўзбекистон Республикасига ва Президентимга садоқат билан хизмат қиламан!”, дея ёзган Муродов ўзининг Instagram'даги расмий саҳифасида.

Аввалроқ, 32 ёшли жангчи UFC'даги навбатдаги жангини жорий йилнинг 22 октябрь куни бразилиялик Кайо Борралога қарши ўтказиши ҳақида хабар берилганди.

Маълумот учун, Муродов ММА'даги фаолияти давомида 32 та жангда октагонга кўтарилган бўлиб, улардан 25 тасида зафар қучган ва 7 та жангда мағлубиятга учраган.  У 2019 йилнинг 28 сентябрида ММА оламидаги энг машҳур промоушен бўлган UFC'да дебют жангини ўтказди. Ҳозиргача, Маҳмуд Муродов UFC'да 4 та жангда иштирок этиб, 3 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган.


Мақола муаллифи

Теглар

UFC Маҳмуд Муродов

Баҳолаганлар

1642

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг