Маҳмуд Муродов охирги жангидан қанча даромад қилгани маълум бўлди
Спорт
−
05 Февраль
44833Ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродов россиялик Алиасхаб Ҳизриевга қарши жангдан 76 минг АҚШ доллар даромад қилди. Бу ҳақда “MMA Junkie” хабар берди.
Мазкур жанг 11-сониядаёқ тўхтатилди ва ўтказилмаган, деб қайд этилди, чунки Ҳизриев жанг давом этаётган бир паллада Муродовнинг кўзига қўлини тиқиб олди ва ўзбекистонлик жангчи баҳсни давом эттиролмади.
Шундай қилиб, Муродов умумий ҳисобда жанг учун 70 минг, ҳомийлик келишувларидан 6 минг АҚШ долларига эга бўлди. Ҳизриев эса жангдан 16 минг, ҳомийлик шартномаларидан 4 минг АҚШ доллар фойда қилди.
Маълумот учун, Муродов Ҳизриевгача UFC'да 5 та жанг ўтказиб, 3 тасида ғалаба қозонган, 2 марта эса мағлубият аламини таътиб кўрган. Ҳизриев эса UFC'да 1 марта октагонга кўтарилган ва ғалаба қозонган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь