Маҳмуд Аббос Россияга борди (видео)

Олам

image

Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос бугун, 12 август куни Москвага ташриф буюрди. Бу ҳақда ТАСС хабар берди.

Россия Ташқи ишлар вазири ўринбосари Михаил Богдановга кўра, эртага, 13 август куни Аббос Россия Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказади. Фаластин Президенти Москвада 14 августгача қолади.

“Ҳа, у аллақачон Москвага етиб келди”, деган Богданов.

Фаластин Президентининг Россияга расмий ташриф билан бориш режалари Ғазо секторида уруш бошланишидан олдин ҳам маълум эди. 2023 йилнинг ноябрь ойида Кремль учрашувнинг кейинга сурилишини эълон қилди. Жорий йилнинг 19 июль куни Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков ташрифга тайёргарлик якуний босқичда эканини айтди. Фаластиннинг Россиядаги элчиси Абдел Ҳафиз Нофалнинг айтишича, Владимир Путин билан учрашувда Фаластин-Исроил можароси асосий муҳокама мавзуси бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Россия Президенти Владимир Путин Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан 2023 йилнинг декабрь ойида телефон орқали мулоқот қилганди. Суҳбат давомида Фаластин-Исроил можаросининг, айниқса Ғазо секторида мисли кўрилмаган даражадаги бузғунчиликнинг авж олиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинганди. Суҳбат якунида Путин Фаластин Президентини Россияга таклиф этганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Маҳмуд Аббос Фаластин Президенти

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made