Путин Маҳмуд Аббос билан Ғазодаги вазиятни муҳокама қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Фаластин етакчиси Маҳмуд Аббос билан телефон орқали мулоқот қилди. Бу ҳақда расмий Кремль хабар берди.

Суҳбат давомида Фаластин-Исроил можаросининг, айниқса Ғазо секторида мисли кўрилмаган даражадаги бузғунчиликнинг авж олиши билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинган. 

Яқин Шарқ давлатлари раҳбарлари билан алоқаларни ҳисобга олган ҳолда, Путин Россия томони можаронинг кескинлашувини юмшатиш ва муҳтожларга гуманитар ёрдамнинг узлуксиз етказилишини таъминлаш чоралари ҳақида гапирган. Жумладан, у Россия Ғазо секторига зарур маҳсулотлар, жумладан, дори-дармон ва тиббий асбоб-ускуналар етказиб беришда давом этишини қайд этган.

Шунингдек, давлат раҳбарлари қон тўкилишини тезроқ тугатиш ва 1967 йил чегараларида Фаластин давлатини барпо этишни назарда тутувчи умумэътироф этилган халқаро-ҳуқуқий асосда Яқин Шарқни тартибга солиш бўйича сиёсий жараённи қайта бошлаш муҳимлигини таъкидлаган. 

Суҳбат якунида Путин Фаластин Президентини Россияга таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, 10 декабрь куни Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяху Россия Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Владимир Путин Маҳмуд Аббос Ғазо

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг