Маҳкумларга посилка ва бандероллар етказиб беришга рухсат берилди

Жамият

image

Ўзбекистондаги жазони ижро этиш муассасаларига посилка ва бандерол киритишга рухсат берилди. Бу ҳақда ИИВ ЖИЭББ маълум қилди.

Қайд этилишича, жазони ижро этиш тизимида коронавирус инфекциясини тарқалиб кетилишини олдини олиш борасидаги тадбирларни кучайтириш билан бирга, жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхонларида сақланаётган махсус контингентнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашни тақозо этмоқда.

“Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси талабалари ҳамда жазони ижро этиш муассасаларида сақланаётган махсус контингентнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш мақсадида тизимдаги барча жазони ижро этиш муассасалари ҳамда тергов ҳибсхоналарида сақланаётган махсус контингентнинг қариндошлари томонидан юборилаётган посилка ва бандерол фақатгина почта хизматлари орқали қабул қилинишини маълум қиламиз”, дейилади бош бошқарма хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонга коронавирус инфекциясини кириб келиши ва тарқалишини олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг 6 майдаги йиғилиш баёнига асосан, жорий йилнинг 8 май кунидан бошлаб Республика ҳудуди 3 тоифага (қизил, сариқ, яшил) бўлиниб, карантин бўйича чекловлар босқичма-босқич бекор қилиб борилиши белгиланди.

Бундан ташқари, махсус комиссия қарорига биноан мамлакатда карантин режими 1 июнгача узайтирилди.


Мақола муаллифи

Теглар

қамоқхона карантин

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг