Маҳкум қамоқхонада ўзини ўлдиришга урингани бўйича текширув бошланди – БП

Жамият

image

Навоийдаги жазони ижро этиш муассасасида маҳкум ўз жонига қасд қилишга урингани бўйича махсус прокуратура томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси маълум қилди.

Қайд этилишича, Навоийдаги 36-сонли манзил колонияси масъуллари Жиноят кодексининг 164 (Босқинчилик) ва 219 (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) моддалари билан 8 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиниб, жазо ўтаётган маҳкум У.Жонузоқовда фойдаланиш тақиқланган фотосурат ва аудио ёзувли телефон аппарати борлигини аниқлаган.

Қайд этилишича, маҳкум У.Жонузоқов муқаддам 2 марта интизомий жазога тортилгани, янги тартиббузарлик содир қилса, суд орқали ёпиқ колонияга қайтарилишини билиб, хонадаги пичоқни олиб, иккала қўл билаклари ва буйин орқа соҳасига кесма ва тилинма жароҳатлари етказган.

“Унга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, ўз ётоқ жойига киритилганидан сўнг ёнидаги бошқа маҳукмлар уни жароҳатларини қўл телефонига расмга тушириб, учрашувга келган яқин қариндошларига бериб юборишган”, дейилади БП хабарида.

Аввалроқ ИИВ Жазони ижро этиш департаменти ҳолат воқеа иштирокчиси бўлган маҳкумлар, ходимлар ва гувоҳ маҳкумларнинг кўрсатмалари асосида ўрганилганини ва Зарафшон шаҳар суди маҳкум У.Жонузоқовнинг ўталмай қолган жазосини ёпиқ турдаги колонияда ўташини белгилаганини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Бош прокуратура

Баҳолаганлар

218

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг