Маҳаллий йўналишдаги автобуслар қатнови учун қандай талаблар бор?
Жамият
−
15 Июнь 2020
4996Ўзбекистонга Коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссиясининг қарори билан 15 июндан “Яшил” ва “сариқ” ҳудудларда ҳудудлар ўртасидаги автобус қатновларига рухсат берилди.
Транспорт вазирлиги карантин даврида маҳаллий йўналишларда автобуслар қатновларини йўлга қўйишнинг вақтинчалик тартиби қуйидагича:
Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига киришдан олдин тана ҳарорати ўлчанади;
Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлмаган йўловчилар дезинфектор ёрдамида зарарсизлантирилади. Барча йўловчилар автовокзал ва автостанциялар ҳудудига ҳамда автобус транспортларига бир марталик ҳимоя ниқобларида киритилади;
Тана ҳарорати 37 С дан юқори бўлган йўловчиларга автовокзал ва автостанция хизматларидан фойдаланишига рухсат берилмайди;
Йўловчилар автовокзал ва автостанцияларида ижтимоий масофани сақлашлари ҳамда йўналтирувчи махсус тасмалар бўйлаб ҳаракатланишлари шарт;
Автовокзал ва автостанциялар ҳудудларида йўловчиларнинг (уч тадан ортиқ) тўпланишлари қатиъян тақиқланади (оила аъзолари бундан мустасно);
Автовокзал ва автостанцияларида умумий овқатланиш, хизмат кўрсатиш ва савдо шоҳобчаларининг фаолият юритишлари таъқиқланади. (карантин қоидаларига амал қилган ҳолда, озиқ-овқат дўкони ва дорихоналар фаолияти бундан мустасно).
Эслатиб ўтамиз, 15 июндан Ўзбекистонда яна қатор фаолият турларига рухсат берилди. Хусусан, халқаро парвозлар ва поездлар қатнови тикланяпти.