Маҳаллий Кенгаш депутатлари дахлсизлиги кучайтирилади

Жамият

image

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар парламентнинг назорат таҳлил фаолиятини такомиллаштириш, маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини таъминлашга қаратилган қонун лойиҳасини биринчи ўқишда кўриб чиқди. Бу ҳақда Қуйи палата ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, Сенат томонидан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларининг фаолиятига доир ҳисоботларни бевосита ёки видеоконференцалоқа шаклида эшитиш амалиёти жорий этилади.

Лойиҳа билан ҳудудий манфаатлардан келиб чиқиб, Сенат томонидан Давлат бюджетининг ижроси устидан парламент назоратини амалга ошириш тартиби ўрнатилади. Шу билан бирга, маҳаллий Кенгашлар депутатини жиноий жавобгарликка тортиш, ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки унга нисбатан суд тартибида маъмурий жазони қўллашга розилик олиш тўғрисидаги прокурор тақдимномасини фақат тегишли халқ депутатлари Кенгаши томонидан кўриб чиқиш тартиби жорий этилади.

Депутатларнинг таъкидлашича, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналари фаолияти самарадорлигининг ошишига, Давлат бюджети маблағларининг самарали ва мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан ва тўлиқ парламент назоратининг амалга оширилишига ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатларининг дахлсизлик кафолатларини кучайтиришга хизмат қилади.

Мажлисда қонун лойиҳаси депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.


Мақола муаллифи

Теглар

депутат

Баҳолаганлар

80

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг