Мьянманинг собиқ раҳбари яна 6 йилга қамалди
Олам
−
15 Август 2022
5991Суд Мьянма давлат кенгашининг собиқ аъзоси Аунг Сан Су Чжи тўртта коррупция иши бўйича олти йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди. 77 ёшли сиёсатчи соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини молиялаштирган До Кхин Чи жамғармаси маблағларини нотўғри ишлатганликда айбланган.
Су Чжи ўзига қўйилган барча айбловларни рад этган.
Аввалроқ суд Демократия учун миллий лига етакчисини мамлакатдаги давлат тўнтаришидан кейин унга қўйилган коррупция айбловларининг биринчиси иши доирасида беш йилга озодликдан маҳрум қилган эди.
Мьянманинг фуқаролик ҳукумати 2021 йил 1 февралда ҳарбий тўнтариш натижасида ағдарилди.
Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда Аун Сан Су Чжи Мьянмада яшовчи 1,4 миллиондан ортиқ Роҳинга мусулмонларини мамлакатдан чиқариб юборишга уриниш ва ҳатто уларнинг геноцидида ҳам айбланган эди.
Унга нисбатан бундай айбловлар бир нечта нуфузли халқаро ҳуқуқ ташкилотлари томонидан олиб борилган суриштирувлар натижасида қўйилган.
Оммавий қотилликлар ортидан, Аун Сан Су Чжи ўзига қўйилган барча айбловларни БМТ минбарида нутқ сўзлаб, оқлашга уринган.
Маълумот учун, “Сиёсий маҳбусларга ёрдам уюшмаси”га кўра, ўтган йил февраль ойида бошланган давлат тўнтариши даврида, мамлакат бўйлаб 10 600 киши ҳибсга олиниб, намойишга чиққанлар орасида 1 303 киши ўлдирилган.
LiveБарчаси