Мьянмадаги ҳаво ҳужумида 100 га яқин одам ҳалок бўлгани айтилмоқда
Олам
−
12 Апрель 2023
10002Кеча, 11 апрель куни Мьянманинг Сагаинг вилояти Канбула қишлоғидаги исёнчилар базасига ҳаво ҳужуми уюштирилди. Ҳужумда 100 га яқин одамлар, жумладан, аёллар ва болалар ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Deutsche Welle” нашри хабар берди.
“11 апрель куни кечқурун ҳарбий ҳокимият вакилининг айтишича, зарба халқ милициясининг ваколатхонаси очилиш маросимида содир бўлган. Ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас, фақатгина қурбонлар орасида формадаги жангчилар ва фуқаролик кийимидаги шахслар ҳам бор”, дейилади хабарда.
Шунингдек, интернетда вайрон бўлган бинолар ўртасида ётган жасадлар акс этган видеолар эълон қилинган. Ғарб оммавий ахборот воситалари бу материалларнинг ҳақиқийлигини ҳали ҳам тасдиқлай олмади.
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Мьянмадаги ҳаво ҳужумини қоралаб, мамлакат ҳарбий маъмуриятини ўз халқига қарши зўравонликларни зудлик билан тўхтатишга чақирган.
БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ҳам ҳарбий хунтанинг ҳаракатларини кескин қоралаган.
Шоҳжаҳон Мажитов
LiveБарчаси