Мэйвезер Ҳабиб учун катта спортга қайтдими? Енгилмаслар жанги санаси эълон қилинди

Спорт 7736
image

Аввалроқ, америкалик боксчи кичик Флойд Мэйвезер катта спортга қайтиш ниятида экани ҳақида хабар берган эдик.

Америкалик боксчининг спортга қайтиши Мутлақ жанглар чемпионатининг (UFC) енгил вазн тоифасидаги чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов билан боғлиқлиги тахмин қилинаётганди.

Маълум бўлишича, Флойд 2020 йилнинг январь ойида Ҳабиб Нурмуҳамедов билан жанг қилади. Жанг бокс қоидалари бўйича бўлади ва Саудия Арабистонида ўтказилади. Бу ҳақда Нурмуҳамедовнинг менежери Али Абдул Азиз маълум қилди.

Таъкидлаш жоизки, бокс қоидалари бўйича жанг Ҳабибга йирик миқдорда гонорар ва катта шон-шуҳратга эга бўлиш учун яхши имконият.

Маълумот учун, 31 ёшли россиялик спортчи 28 та жанг ўтказиб барчасида ғолиб бўлган. 42 ёшли америкалик боксчи Флойд Мэйвезер эса 50 та жанг ўтказиб, бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган. У сўнгги марта 2017 йилнинг августида Конор Макгрегорга қарши рингга чиқиб, 10-раундда техник нокаут билан ғалаба қозонганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 369
Рейтинг: 2.9
t
×
×