Люксембургнинг Ўзбекистондаги илк элчиси тайинланди
Жамият
−
07 Ноябрь
1346Том Райзен Люксембургнинг Ўзбекистондаги биринчи элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов ўзининг Telegram-каналида маълум қилди.
“Мамлакатларимиз ўртасидаги ҳамкорликнинг янги имкониятларини ўрганиш ва ҳаётга татбиқ этиш учун Ташқи ишлар вазирликлари биргаликда саъй-ҳаракатларни кучайтириши лозим. Ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш, савдо кўламини ошириш учун барча шароитларни яратиш, муносабатларимизнинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш ва бошқа масалалар бугунги кун тартибидан ўрин олди. Жаноб элчига юртимиздаги фаолиятида муваффақиятлар тилаймиз”, дея ёзган вазир.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Манфред Ҳутерер Германиянинг Ўзбекистондаги янги Фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланганди.
LiveБарчаси