Лунин ЕЧЛ финалида клубига ёрдам бермаслиги мумкин

Спорт

image

“Реал“ клубининг украиналик дарвозабони Андрей Лунин “Боруссия Дортмунд”га қарши Европа Чемпионлар лигаси финалини ўтказиб юбориши мумкин.  Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, Лунин 27 май куни иситмалагани оқибатида клуб машғулотларига келмаган.

“Реал Мадрид” бош мураббийи Карло Анчелоттининг сўзларига кўра, Лунин Лондонда бўлиб ўтадиган Европа Чемпионлар лигасигача тикланиши мумкин, бироқ украиналик посбон ўйинда захирада қолади ва Тибо Куртуа асосий таркибда майдонга тушади.

32 ёшли Куртуа 2023/24 йилги мавсумда Ла Лигада бор йўғи 4 та ўйин ўтказди, чунки у жароҳатидан сўнг 30 апрелга келиб сафга қайтди.


Мақола муаллифи

Теглар

Реал Андрей Лунин

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг