Эксперт Лукашенко лавозимини қачон тарк этишини тахмин қилди
Олам
−
09 Сентябрь 2020
11196Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг лавозимини тарк этиши бир неча ой, узоғи бир йил талаб қилиши мумкин. Унинг ўзи қолишни истайди, аммо бунга хайрихоҳлар унчалик кўп эмас, деб таъкидламоқда Сиёсий текширувлар халқаро институти директори Евгений Минченко.
“Ўйлашимча, буларнинг ҳаммаси вазиятга боғлиқ. Албатта, Лукашенко қолишни истайди, аммо вазият бунга имкон берармикан – бу катта савол. Фикримча, унинг лавозимидан кетиши ойлар кўпи билан бир йилда ҳал бўлади.барибир беларусь режими унинг шахсида умрини яшаб бўлди”, дейди Минченко.
Мутахассиснинг маълум қилишича, Лукашенконинг ўзи тезда кетиши ҳақидаги гап-сўзлар ортидан қолиши мумкинлигига ишонмоқда.
“Аммо ундан ташқари, бунга қиўиқувчан одамлар унчалик кўп эмас”, дейди эксперт.
Маълумот учун, 9 август куни Беларусда президентлик сайлови ўтказилди. Расмий натижаларга кўра, Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз йиғиб, қайта сайланди. Аммо сайлов ўтказилган куни мамлакатда норозилик намойишлари бошланди ва бир ойдирки тинмаётир.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15