Лукашенконинг оёғига катта ёғоч бўлаги тушиб кетди
Олам
−
21 Январь
19668Беларусь резиденти Александр Лукашенко жароҳати сабабли хоккей ўйинида иштирок этолмайдиган бўлди. Бу ҳақда "Пул Первого" Telegram-канали маълум қилди.
Лукашенко бу ҳақда 19 январь куни Минскдаги заводга ташрифи чоғида сўз очган.
“Мен ўтин ёраётган эдим, оёғимга 80 кг.га яқин ёғоч бўлаги тушиб кетди”, деган у.
Лукашенконинг қўшимча қилишича, дастлаб оғриқ сезилмаган ва бемалол юрган, бироқ кейин унинг оёғи шишиб кетган.
Маълумот учун, ҳозирда Беларусь резиденти жамоаси турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. Айни пайтда жамоа ҳисобида 9 очко мавжуд.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Лукашенко президент ва унинг оила аъзоларининг дахлсизлиги, умрбод ҳимоя ва давлат кўчмас мулкига бўлган ҳуқуқини кафолатловчи ҳужжат қабул қилган эди.
LiveБарчаси