Лукашенко янги оға топдими? У дунёни Си Цзиньпинга қулоқ солишга чақиряпти
Олам
−
23 Февраль 2023
816523 ёки 24 февраль куни Хитой раҳбари Си Цзиньпин Украинадаги можаро бўйича баёнот ёки нутқ сўзлайди. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ўзидаги маълумотларга асосланиб, Хитой оммавий ахборот воситаларига берган интервьюсида сўз очди.
“Биламан, бугун ёки эртага Си Цзиньпин Украинадаги можаро ҳақида баёнот ёки нутқ сўзлайди. Эътибор беринг, бу Хитой сиёсати учун жуда ноодатий қадам. Хитойликлар ҳар доим тартибли, эҳтиёткор. Улар керак бўлмаган жойга бормайдилар”, дейди Лукашенко.
Лукашенконинг сўзларига кўра, агар Хитой бу кутилган, керакли натижани бермаслигини тушунса, “бу йўналишда қадам ташламайди”.
Беларусь фуқароси Хитойнинг Украинадаги можаро бўйича позицияси эшитилмаса, бу жиддий оқибатларга олиб келишини таъкидлади.
“Агар Хитой раҳбарининг оғзидан эшитиладиган ушбу хабар (Си Цзиньпиннинг Украинадаги можаро бўйича режалаштирилган нутқи) у мурожаат қилганлар томонидан эшитилмаса, бу ҳам жиддий оқибатларга олиб келади”, дейди у.
У Си Цзиньпиндан ўз манзилига гап эшитадиганларга бу сўзларга жиддий қарашни ва муайян қадамлар ташлашни маслаҳат берди.
“Бу минтақада тинчлик учун жиддий овоз бўлади”, дейди Лукашенко.
У Хитой раҳбарининг бўлажак баёноти АҚШ Президенти Жо Байденнинг Киевдаги сўнгги нутқидан фарқли равишда қарама-қаршиликка қаратилмаслигига ишонч билдирмоқда.
“Ишончим комилки, бу нутқ Хитойнинг бутун тинчликсевар сиёсатининг бош ютуғи бўлади. Бошқача бўлиши мумкин эмас, бу тинчликсевар сиёсатнинг намунасидир. Яна бир бор Си Цзиньпин бу можаро ҳақида нима дейишини тинглашни маслаҳат бераман. Энг эҳтиёткор тарзда, чунки Хитойнинг бу баёноти жиддий оқибатларга олиб келадиган янги қадам, оригинал қадамдир”, дейди Лукашенко.
Унинг таъкидлашича, бугунги кунда дунёда бирон бир муаммони Хитой иштирокисиз ҳал қилиб бўлмайди, чунки Хитой ўз глобал сиёсатига эга глобал давлатга айланган.
Шуни айтиш ўринлики, Лукашенко доимий равишда ўз интервьюларида Ғарбни дунёдаги вазиятни издан чиқаришга уринишда айблаб, "катта оға"си Владимир Путинни минтақадаги асосий тартибга солувчи сифатида кўрсатиб келар эди.
LiveБарчаси