Лукашенко янги Конституция қабул қилинганда Президент бўлмаслигини айтди
Жамият
−
27 Ноябрь 2020
4262Беларусь Президенти Александр Лукашено янги Конституция қабул қилинганда у Президент бўлмаслигини маълум қилди.
“Мен ўзимга Конституция ясаётганим йўқ. Янги Конституция бўлганда мен сизлар билан Президент бўлиб ишламайман. Шунинг учун, хотиржам бўлинг, буни босиқлик билан қабул қилинг”, деган Лукашенко Минскдаги 6-сонли шаҳар клиник шифохонаси жамоаси билан учрашувда.
Президентнинг сўзларига кўра, у янги Конституция қабул қилинганда, кимдир сайловларни сохталаштиришига ҳеч қачон йўл қўймайди.
“Ҳатто, бу мен хоҳлаётган натижа бўлмаётганини билсам ҳам. Нега? Чунки Беларусь халқи бошидан кечириши керак бўлган нарсаларни кўриши лозим. Яхшиси ҳозир, урушларсиз, агар бизга бу урушни ташлашса, ёмон бўлади”, деган Лукашенко.
У парламент сайловларини партия рўйхатлари бўйича ўтказиш ва шунга мувофиқ партиялар тузиш бўйича таклифларга изоҳ берди. Лукашенконинг фикрича, бу ташаббусларнинг амалга оширилиши турли қарашлардаги гуруҳлар шаклланиши ва жамиятнинг бўлинишига олиб келиши мумкин.
“Партия рўйхати ва бошқалар – буларнинг барчаси сен бошқаларда шуни кўрганингда яхши. Аммо сиз хоҳласангиз ва халқ овоз берса, шундай бўлади”, деган Президент.
LiveБарчаси