Лукашенко ва яна 29 амалдор Литва, Латвия, Эстонияга кириши тақиқланди

Олам 5288
image

Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко ва яна 29 нафар расмийларнинг Латвия, Литва ва Эстонияга келиши тақиқланди. Бу ҳақда Латвия Ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевичс ўзининг Twitter`даги саҳифасида маълум қилди.

“Латвия 30 нафар Беларусь фуқаросининг жумладан, Александр Лукашенконинг киришини тақиқлади. Улар президентлик сайловидаги қаллоблик ва Беларусдаги тинч намойишчиларга куч ишлатганлик учун жавобгар. Биз мустақил ва демократик Беларусни ва унинг фуқароларини қўллаб-қувватлаймиз”, деган у.

Эстония ТИВ баёнотига Литва ва Эстония ҳам қўшилган.

Рйўхатга Лукашенкодан кейин унинг ўғли Виктор жой олган. Шунингдек, Беларусь Президенти администрацияси, марказий сайлов комиссияси, ИИВ ва Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Давлат хавфсизлик қўмитаси, Тергов қўмитаси, Хавфсизлик кенгаши, Давлат назорати қўмитаси ва Минск шаҳар ижроия қўмитаси раҳбарлари ҳам рўйхатга киритилган.

Кеча, 30 август куни Болтиқбўйининг қатор давлатлари, жумладан Латвия, Эстония ва Литва Беларусь расмийларига қарши санкция жорий қилиши маълум бўлди.

Аввалроқ, Лукашенко ўз қароргоҳида яна қуролланган  ҳолда кўриниш берди. Унинг саройи эса ҳарбийлар ҳимоясига олинганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 167
Рейтинг: 3
t
×