Лукашенко ва Бердумуҳамедов Ким Чен Инни табриклади
Олам
−
09 Сентябрь 2023
4898Беларусь фуқароси Александр Лукашенко ва Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедов Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Инга КХДР ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллади. Бу ҳақда “Белта” ва “Нейтральный Туркменистан” нашрлари хабар берди.
Лукашенконинг табригида айтилишича, Минск ва Пхеньян ўртасидаги турли соҳалардаги алоқалар мустаҳкамланиб, халқаро тизимнинг кўп қутбли тартибга ўтишини янада яқинлаштирган.
Бердимуҳамедов эса Ким Чен Инга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, бутун мамлакат халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилаган.
Маълумот учун, бугун, 9 сентябрь куни Шимолий Корея Республикаси мустақиллигининг 75 йиллигини нишонламоқда.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 8 сентябрь куни Пхеньянда шу муносабат билан қуролли фуқаро мудофаа кучларининг паради бўлиб ўтганди. Унда Ким Чен Ин, унинг қизи Ким Чжу Э, Россия ва Хитой дипломатлари иштирок этганди. Парадда Россия армиясининг А. В. Александров номидаги академик ашула ва рақс ансамбли ҳам қатнашганди.
LiveБарчаси