Лукашенко ўзбекистонликларга маслаҳат берди
Жамият
−
05 Сентябрь 2023
46159Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Беларусь фуқароси Александр Лукашенкони мамлакатга таклиф қилди. Бу ҳақда бугун, 5 сентябрь куни Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенати раиси Танзила Норбоева Лукашенконинг қабулида бўлганида маълум қилинди.
Лукашенко Норбоеванинг Минскка ташрифи Беларусь ва Ўзбекистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги нишонланадиган йилда амалга оширилаётганини таъкидлаган.
“Кўп ишлар қилинди, бироқ халқаро муносабатларда бурилиш палласига кирган мана шу оғир даврда алоқаларни янада яхшилаш учун имкониятлар бор”, деган Лукашенко.
Унинг сўзларига кўра, Беларусь муносабатларни ривожлантиришга ва ҳар қандай технологияни баҳам кўришга тайёр. Лукашенко икки давлатнинг самарали ҳамкорлиги ҳамда халқаро платформалар ва минтақавий бирлашмаларда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келаётганини алоҳида таъкидлаб, Беларуснинг ШҲТга аъзолигига жадал кириши масаласида кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорлик билдирган.
“Биз сизни доим қўллаб-қувватлаймиз, чунки сизнинг тинчликсеварлик, қўшнилар ва бошқа давлатлар билан дўстона муносабатлар йўлидаги йўналишингиз бизга ҳам хосдир ”, деган Александр Лукашенко.
Александр Лукашенко Ўзбекистонга шахсий муносабати ҳақида гапирар экан, у узоқ вақтдан бери мамлакат тараққиётини диққат билан кузатиб боришини айтиб ўтган.
"Жуда яхши Президентингиз бор. Унинг юзига айтаман: сизга бунчалик ишонадиган одамларни тушкунликка солмаслигингиз керак. У Ўзбекистон ва ўзбеклар ҳаётини яхшиламоқчи. Ўзбекистоннинг келажаги – буюк. Сизга маслаҳатим: Президентингизни иложи борича узоқроқ сақлашга ҳаракат қилинг. Унга ишни бажариши учун вақт керак”, деган Лукашенко.
Танзила Норбоева Ўзбекистон Президентининг саломи ва мамлакатга ташриф таклифини етказган. Лукашенко эса Ўзбекистонга бир неча бор ташриф буюрганини, яқинда Шавкат Мирзиёев билан биргаликда республиканинг жанубида бўлганини айтган. Шунингдек, у қишда Ўзбекистонинг тоғли ҳудудларига боришини хоҳлашини билдирган. Шундан англаш мумкинки, Лукашенко жорий йил охири ёки келаси йил бошида Ўзбекистонга келиши кутилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь