Лукашенко Украина ҳарбийларига қайси давлат раҳбарлик қилаётганини айтди 

Олам 22051
image

Украина ҳарбий хизматчиларига Ғарб ва АҚШ вакиллари раҳбарлик қилмоқда. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Япониянинг TBS телекомпаниясига берган интервьюсида маълум қилган. 

“Ҳозир мен бунга аминман, эҳтимол адашаётгандирман, вазиятни бевосита Киевдан бошқараётган маълум одамлар аллақачон бор. Биринчи навбатда, фронтда. Зеленский бутун жараёнга раҳбарлик қилмайди. У ерда Ғарб ва АҚШ вакиллари Россияга қаршилик кўрсатиб, ҳарбий амалиётни тўлиқ ўз қўлига олди”, деган Лукашенко. 

Зеленскийнинг иши 

Лукашенконинг айтишича, Украина Президенти Владимир Зеленский мамлакатидаги жараёнларни кам назорат қилади. 

“Мен ҳозир фақат Володя Зеленскийга нисбатан ўз нуқтаи назаримни билдиришим мумкин. Мен у Украинадаги жараёнларни кўп бошқармаслигига ишонаман”, деган Лукашенко. 

Тинчлик учун овоз 

“Агар Қўшма Штатлар тинчлик бўйича позицияни эгалласа, Украинадаги жанглар тезда тугайди, аммо Америка томонидан бундай қарор қабул қилиш эҳтимоли жуда паст. Агар у (АҚШ Президенти Жо Байден) қўнғироқ қилса, Америка Украина ерида тинчлик ўрнатиш позициясини эгалласа, уруш жуда тез тугаши мумкин. У қўнғироқ қилмасликни маъқул кўради. Чунки Украинада ривожланаётган вазият америкаликлар учун жуда фойдали. Америкага керак бўлган нарса шу”, деган Лукашенко. 

Аввалроқ, Лукашенко Россия ва Беларусь иқтисодиёт ва ҳарбий соҳада бир бутунлигини айтгани ҳақида хабар бергандик. 

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 1006
Рейтинг: 3
t
×