Лукашенко Россия ва Беларусь қайси соҳаларда бир бутунлигини айтди
Олам
−
19 Март 2022
7210Россия Беларусь учун шунчаки иттифоқчи эмас, икки давлат иқтисодиёт ва ҳарбий соҳада бир бутундир. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко таъкидлади.
“Россия шунчаки бизнинг иттифоқчимиз эмас. Руслар ва биз бир илдиздан ўсиб келаётган халқлармиз. Биз Россиянинг ишлаб чиқариш тизимига, Россия эса Беларуснинг ишлаб чиқариш тизимига шу қадар жиддий сингиб кетганки, ҳамкорлик алоқаларининг узилиши иқтисодиётда фалокатга олиб келади. Бизда ягона бозор бор – биз Россияга маҳсулотимизнинг ярмини етказиб берамиз”, деган Лукашенко Япониянинг TBS телеканалига берган интервьюсида.
Лукашенконинг таъкидлашича, “Беларусь ва Россия ишлаб чиқаришда, иқтисодиётда, сотишда бир бутундир.
“Яъни, биз чамбарчас боғланганмиз. Бу алоқалар Иттифоқ давлати деб аталади, биз уни Россия билан қуришга ҳаракат қилмоқдамиз. Украинани Америка ва Европа Иттифоқи, жумладан Япония қўллаб-қувватлагани каби биз ҳам Россия билан бирлашамиз”, деган у.
Маълумот ўрнида, 1999 йил 8 декабрда Россия ва Беларусь ўртасида Иттифоқ давлатини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган. Ҳужжатнинг 20 йиллигига қадар соҳанинг йўл хариталарини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. Кейин Москва ва Минск уларни иттифоқ интеграцияси дастурларига айлантирди. Уларнинг аксарияти 2025 йилгача, баъзилари еса 2027 йилгача ҳисобланади. Москва ҳам, Минск ҳам иттифоқ дастурларида суверенитетни йўқотиш билан боғлиқ сиёсий масалалар йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.
LiveБарчаси