Лукашенко президентликдан кетишини тан олди
Олам
−
11 Январь 2021
14855Беларусь Президенти Александр Лукашенко ўзининг давлат раҳбари сифатидаги фаолияти ҳақида фикр билдириб, эртами-кечми ушбу лавозимни тарк этиши кераклигини тўғри қабул қилишини таъкидлаган. Бу ҳақда “БелТА” хабар бермоқда.
“Мен, эҳтимол, дам оларман. Агар керак бўлса, мен ушбу юрт ерининг бир қисмини болалар учун сақлаб қолишга ёрдам бераман. Янги авлод келади, яқин келажакда улар мамлакат келажаги учун масъулиятни ўз зиммаларига олиши керак”, деган Лукашенко.
Аввалроқ, Лукашенко унинг Президентлиги масаласи фақатгина сайловларда ҳал қилиниши мумкинлигини айтганди.
Маълумот ўрнида, Беларусда кетма-кет бешинчи ой норозилик намойишлари давом этмоқда. Улар Республика Марказий сайлов комиссияси Александр Лукашенкони 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловларида ғолиб деб эълон қилганидан кейин бошланган.