Лукашенко Мирзиёев юборган уруғлардан қовун етиштирди
Олам
−
24 Сентябрь 2019
8117Беларусда йиғим-терим айни авжида. Ғалладан кейин навбат сабзавотлар ва полиз экинларига келди.
Бу йил қовун ва полиз маҳсулотлари тўғридан-тўғри Ўзбекистондан келтирилгани айтилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Блеруст Александр Лукашенконинг яқин дўсти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонда етиштирилаётган қовунларнинг энг сара уруғларини Беларусга юборган. Улар Беларусь раҳбарининг иссиқхонасида етиштирилди ва биринчи натижасини кўрсатди. Куни кеча қовунлар териб олинган. Бу ҳақда Беларусь Президенти Матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълумки, Александр Лукашенко қишлоқ хўжалигига катта эътибор беради. Умуман қишлоқ хўжалигини ривожлантириш давлат раҳбарининг доимий назоратида. Бундан ташқари, Президент шахсан саноатнинг сўнгги тенденцияларидан хабардор бўлиш, технологиялар ва янги маданият турларини синаш учун экспериментлар ўтказмоқда.
Қайд этилишича, мамлакатда Беларусь ва Тожикистон дўстлик боғи ҳам ташкил этилган бўлиб, уни Лукашенконинг ўзи билвосита кузатиб келмоқда. Бу ерга 6 минг туп ўрик, гилос, олма ва энг сара узум кўчатлари экилган. Улар Марказий Осиё минтақасидан олиб келинган.
Сўнгги кунларда президент далаларида турли хил картошка навларини йиғиш бошланди. Бу жараёнда Беларусь раҳбари ҳам иштирок этмоқда. Давлат ишида юқори лавозимларда фаолият юритаётган раҳбарлар ҳам галстукларни ташлаб, картошка теримида қатнашмоқда. Мамлакатда бу йил картошка ҳосили ҳақиқатан ҳам муваффақиятли бўлган. Айни вақтгача экинзорлардан 120 тоннадан кўпроқ ҳосил йиғиб олинган.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь