Лукашенко МДҲ давлатларини Россияга нисбатан худбинликда айблади
Олам
−
21 Август
8894Беларусь резиденти Александр Лукашенко баъзи постсовет давлатлари Россияга ҳеч нарса таклиф қилмасдан фойда олишга интилаётганини айтди. Бу ҳақда у “Россия” телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Россия ва мен аслида бир қайиқдамиз. Агар у ағдарилса, бирга чўкиб кетамиз. Иттифоқчилик муносабатларимизни яширишнинг ҳожати йўқ. Биз ўзимизни ҳеч нарса бермасдан Россиядан олиб кетмоқчи бўлган баъзи бошқа давлатлар каби тутмаймиз. Қўллаб-қувватлаш учун Россияга мурожаат қилишингиз керак бўладиган вақт узоқ эмас. Инқироз юз берган тақдирда, худди Қозоғистонда бўлгани каби, ҳамма Путинга ёрдам сўраб мурожаат қилади. Биз эса (КҲШТ) тезда жавоб қайтардик, у ерга куч юбордик ва тартибсизликларни тинчитдик”, дейди Лукашенко.
У фавқулодда вазиятларда МДҲ давлатлари яна Россия ва Беларусдан ёрдам сўраб мурожаат қилишига ишонч билдирди. Лукашенко постсовет ҳудудида иқтисодий алоқаларни сақлаб қолиш муҳимлигини ҳам таъкидлаган.
Лукашенкога кўра, Америка ёки Европа Иттифоқи Қозоғистон ва Ўзбекистон товарларини кутмаяпти. Улар ўз товарларини Россияга сотмоқчи. Шунингдек, мавжуд умумий бозорни йўқотиш мақсадга мувофиқ эмас.
Бундан ташқари, у Арманистондаги вазиятга изоҳ бериб, мамлакат МДҲ давлатларидан ташқари ҳеч кимга керак эмаслигини, иқтисодиётини ривожлантириб, ресурсларига эътибор қаратиши зарурлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Лукашенко постсовет макони қийин даврни бошдан кечираётганини айтган эди.
LiveБарчаси