Лукашенко Кремль”жарчиси” вазифасини бажаряпти – Ҳамид Содиқ

Интервью

image

Беларусь Президентининг дадил гапириши ва “биздаги бор маълумотларга қараганда” деган урғуламалари, унинг қўлидаги тезис Кремль иродаси билан ёзилганидан далолат беради. Бу ҳақда сиёсатшунос Ҳамид Содиқ ўз саҳифасида ёзиб қолдирди. 

Маълумки, кеча, 10 январь куни Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарларининг видеоанжумани бўлиб ўтди. Унда Беларусни 28 йилдан буён бошқариб келаётган ва намойишларни қурол билан бостирган Александр Лукашенко Қозоғистондаги воқеалардан аввал Ўзбекистон сабоқ чиқариши кераклиги, бу сабоқлар олинмаса, ўзидаги маълумотларга кўра, уларнинг (экстремистлар – таҳр.) диққати Ўзбекистонга қаратилишини айтди. Анча кексайиб қолган Беларусь раҳбарининг ушбу гапи Ўзбекистонда нафақат сиёсатшунослар, балки жамоатчилик, оддий одамларнинг ҳам ғашига тегди. 

Сиёсатшунос Ҳамид Содиқнинг фикрига кўра, Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам ўзини яланғоч кўрсатаётган деструктив “ташқи” кучлардан жуда эҳтиёт бўлиши ва ички муаммоларни сифатли ҳал қилишга киришиши лозим.

“Александр Лукашенконинг бу фикрлари унинг гапириш интонациясига қараганда “таҳдид” кўринишида янгради. Беларусь Президентининг дадил гапириши ва “биздаги бор маълумотларга қараганда” деган урғуламалари, унинг қўлидаги тезис Кремль иродаси билан ёзилганидан далолат беради. 

Лукашенко бу йиғилишда Кремль”жарчиси” вазифасини бажараётганига шубҳа йўқ. Улар кейингиси аниқ Ўзбекистон бўлади деб “мессеж” бермоқдалар. Лукашенко бу билан қайсидир маънода ўз давлатида юз берган митинглар бостирилишини ҳам легетимлаштириш ва “мана мен аслида тўғи қилганман” деб, “қалб поклигига” эришмоқчи дейиш мумкин. Лукашенконинг бу фикрларини инобатга олиш керак: Ўзбекистон ҳақиқатан ҳам ўзини яланғоч кўрсатаётган деструктив “ташқи” кучлардан жуда эҳтиёт бўлиши ва ички муаммоларни сифатли ҳал қилишга киришиши лозим”, деб ёзади Ҳамид Содиқ. 

Эслатиб ўтамиз, Россия Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисодиёти ва халқаро муносабатлар институти Постсовет тадқиқотлари маркази катта илмий ходими Станислав Притчин Беларусь Президентининг Ўзбекистон ҳақида билдирган фикрига шундай жавоб қилганди: 

"Ўзбекистондаги вазият Қозоғистондагидан кескин фарқ қилади, мамлакат ҳудудида беқарорлик юзага келиши учун ҳеч қандай асос йўқ". 


Мақола муаллифи

Теглар

Ҳамид Содиқ

Баҳолаганлар

402

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг