Лукашенко Хитойга борди
Олам
−
01 Март 2023
5579Беларусь фуқароси Александр Лукашенко кеча, 28 февраль куни давлат ташрифи билан Хитойга борди. Бу ҳақда Беларусь раҳбарининг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, аэропортда Александр Лукашенкони Хитой ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Ма Чжаоху, Хитойнинг Беларусдаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Се Сяоюн, Беларуснинг Хитойдаги элчиси Юрий Сенько кутиб олган.
Манбага кўра, Александр Лукашенко ва Хитой раҳбари Си Цзиньпин тор ва кенгайтирилган таркибда музокаралар ўтказади. Савдо-иқтисодий, сармоявий ва гуманитар ҳамкорлик, кенг кўламли қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, сиёсий алоқалар, бугунги куннинг энг кескин халқаро муаммоларига жавоб бериш масалаларига эътибор қаратилади.
Таъкидлаш жоизки, Ғарб ОАВларида ушбу ташрифга шубҳа билан қаралмоқда. Хусусан, Путиннинг асосий иттифоқчиси бўлган Лукашенко АҚШнинг Хитой Россияга ёрдам бериш ҳақида ўйламоқда қабилидаги даъволари авж олаётган пайтда Пекинга келган. Хитой бу айбловларни рад этган бўлсада, Лукашенконинг ташрифи алоҳида сигнал деб қабул қилинмоқда.
Маълумот учун, Лукашенконинг Хитойга давлат ташрифи 2 мартгача давом этади. Шу давр мобайнида у Хитойнинг энг йирик корпорациялари раҳбарлари билан бир қатор учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Алибек Бейжанов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь