Лукашенко фикридан қайтди. Унга АҚШ нефти керак эмас
Олам
−
12 Февраль 2020
7344АҚШдан Белорус Республикасида жойлашган нефтни қайта ишлаш заводларига нефт етказиб бериш бўйича шартномалар тузилмаган. Бу ҳақда бугун, 12 февраль куни Беларус Бош вазирининг биринчи ўринбосари Дмитрий Крутой маълум қилди.
1 февраль куни Александр Лукашенко билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг, АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Беларуснинг нефтга бўлган эҳтиёжини "рақобатбардош нархларда" 100% қондириш имкониятини эълон қилди. Аввалроқ, Беларус раҳбари ҳукумат олдига нефт импортини диверсификация қилишни ва импорт қилинадиган нефтнинг камида яримини Озарбайжон ва Қозоғистондан сотиб олишни мақсад қилганди.
Крутойнинг айтишича, 7 февраль куни Сочидаги музокаралардан сўнг Лукашенко шахсан Россиядан нефтни жаҳон нархларида етказиб беришни талаб қилган ва талаби Россия томонидан қондирилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йил охирида Белорус ва Россия нефт савдоси бўйича келишолмай қолган эди. Шундан сўнг, февраль ойининг бошида Белорусга ташриф буюрган АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Белорусга ўз нефтини таклиф қилиб кетган эди.
Нуруллоҳ Шарипов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь