Лукашенко бундан кейин ҳам Россиянинг ёнида туришини айтди

Олам 4208
image

Беларусь ва Россия халқлари муаммоларга биргаликда жавоб қайтарган ва бундан кейин ҳам жавоб беришда давом этади. Бу ҳақда Беларусь фуқароси Александр Лукашенко таъкидлаган. 

“Муҳими шундаки, бизнинг муваффақиятларимиз биринчи навбатда Беларусь ва Россия халқлари ўз мақсадларида бирлашганлигини, мустаҳкам биродарлик ришталари ва умумий тарихий хотирага содиқ эканини кўрсатади. Аммо бизда давр олдимизга қўяётган умумий муаммолар ҳам бор. Биз уларга биргаликда жавоб бердик ва бундан кейин ҳам жавоб берамиз”, деган Лукашенко. 

У икки давлат бу муаммони енгиб ўтишига ишонч билдирган. 

“Ишончим комилки, биз глобал устунликни йўқотаётган ва ўзларини жаҳон элитаси деб тасаввур қиладиган, бизнинг славян бирлигимизга душман бўлган лидерлар томонидан кескинлашаётган вазиятни енгиб ўтамиз. Биз бу вазиятни енгамиз. Қийинчиликлар ривожланиш учун қўшимча туртки бўлади”, деган у. 

Аввалроқ, Лукашенко Россия ва Беларусь қайси соҳаларда бир бутунлигини айтганди.  

Маълумот ўрнида, 1999 йил 8 декабрда Россия ва Беларусь ўртасида Иттифоқ давлатини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган. Ҳужжатнинг 20 йиллигига қадар соҳанинг йўл хариталарини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ тузилган. Кейин Москва ва Минск уларни иттифоқ интеграцияси дастурларига айлантирди. Уларнинг аксарияти 2025 йилгача, баъзилари еса 2027 йилгача ҳисобланади. Москва ҳам, Минск ҳам иттифоқ дастурларида суверенитетни йўқотиш билан боғлиқ сиёсий масалалар йўқлигини бир неча бор таъкидлаган.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 107
Рейтинг: 3
t
×