Лукашенко: “Биз катта акамиз билан яқинроқ бўлишимиз керак”

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко Россия билан яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлигини таъкидламоқда, хусусан, иқтисодий соҳада. Бу ҳақда Беларусь раҳбари Сочида Россия Президенти Владимир Путин учрашувда айтиб ўтди, деб хабар берди “Белта”.

“Иқтисодиёт ҳамма нарсанинг марказида туради. Ишонинг, биз ҳар доим ушбу йўналишда қатъий турганмиз. Амм бу воқеалари шуни кўрсатдики, биз катта акамиз билан яқинроқ бўлишимиз ва барча масалаларда, шу жумладан иқтисодиётда ҳам ҳамкорлик қилишимиз керак”, деган Лукашенко.

Унинг сўзларига кўра, Россияда 10 млн одам у ёки бу томондан Беларусь кооперацияларига алоқадор корхоналарда ишлайди.

“Агар оилада ўртача 4 киши бўлса, унда 40 млн рус. Яъни, ҳамкорлик жуда яқин. Сиз мутлақо ҳақсиз. Биз бу йўналишда ҳаммасини қиламиз. Бизнинг бутун мамлакатимиз аслида хомашё, бутловчи буюм ва материллар ҳамкорликка (Россия билан) боғлиқ. Мен ҳали бозорлар ҳақида гапирмадим. Асосий бозор – маҳсулотларимизнинг 48 фоизини Россия Федерациясига етказиб берамиз”, деган Лукашенко.

Александр Лукашенок Беларусда президентлик сайловилари ўтказилишидан аввал ҳам Владимир Путин билан иқтисодий алоқалар масалалари бўйича фаол шуғулланиши ҳақида келишиб олганини эслади.

Аввалроқ, Беларусь Россияга 1,5 млрд доллар миқдорида қарз ажратиши ҳақида хабар берган эдик. Владимир Путин бу пуллар Беларусь молия бозорига ижобий таъсир қилишига умид билдирди.


Мақола муаллифи

Теглар

Владимир Путин Россия-Беларусь Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

232

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made