Лукашенко Беларусь учун курашишини маълум қилди 

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакати учун курашишини маълум қилди. У бу ҳақда Могилёвдаги вилоят клиник шифохонаси ходимлари билан учрашувда айтиб ўтган, деб хабар бермоқда РИА Новости. 

“Охирги полициячи ва ҳақиқий шифокор “Бўлди, Лукашенко, сиз ўз вазифангизни бажариб бўлдингиз”, демагунича мен бу мамлакат учун курашаман. Менда ундан бошқа ҳеч нарса йўқ”, деган Лукашенко.

Аввалроқ, Александр Лукашенко Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинадиган тадбирлардан четлатилгани ҳақида маълумот бергандик.

Кейинчалик, Лукашенко ҲОҚ санкциясидан дарғазаб бўлгани маълум қилинганди. 

Маълумот ўрнида, Беларусда жорий йилнинг 9 август куни мамлакат президентлиги учун сайловлар ўтказилганди. Расмий натижага кўра, сайловда Александр Лукашенко 81 фоиз овоз билан ғалаба қозонди. Аммо мамлакат халқи бу натижани қабул қилишни хоҳламай, намойишга чиқди. Сайловдан кейин бир ой давомида ҳар куни тинч норозилик намойиши уюштирилди. Аммо Ҳукумат полиция ва ОМОН гуруҳини ишга солиб, митингларни тарқатишга уринди. Юзлаб одамлар қўлга олинди.

Октябрь ойидан бошлаб ҳафтанинг охирида намойиш уюштириладиган бўлди ва бу ҳозиргача давом этяпти.

Сайловда Лукашенкога рақиблик қилган мухолифат етакчиси Светлана Тихановская Беларусни тарк этиб, Литвадан паноҳ топди. У ҳамон аҳолини Лукашенкога қарши намойишлар уюштиришга чақириб келяпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

67

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг