“Айбим нималигини айтишсин”. Лукашенко ҲОҚ санкциясидан дарғазаб бўлди

Олам

image

Аввалроқ, Беларусь Президенти Александр Лукашенкога Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинадиган тадбирларда, шунингдек, Олимпиада ўйинларида иштирок этиши ҳам тақиқлангани ҳақида хабар берган эдик.

Лукашенко Халқаро Олимпия Қўмитасининг (ХОҚ) республика Миллий олимпия қўмитаси раҳбариятига, шу жумладан, ушбу тузилма раҳбари сифатида ўзига қарши санкцияларни қўллаш тўғрисидаги қарори юзасидан судда эътироз билдиришини маълум қилди.

"Биз судга мурожаат қилишимиз керак. ХОҚ президенти Томас Бах ва жиноий тўда менга айбим нима эканлигини айтсин. Мен ўз мамлакатимни ҳимоя қиляпманми?", дея Лукашенконинг баёнотидан иқтибос келтирган БелТА агентлиги.

Беларусь раҳбари Олимпиада тадбирларида иштирок этишни режалаштирмаганини, аммо ХОҚнинг тақиқ тўғрисидаги қарорига рози эмаслигини аниқ айтган. 

"Мен бу тадбирларда 25 йилдан бери қатнашмаяпман, келажакда ҳам ундай қилиш ниятим йўқ. Аммо сиз нима барча давлатларни бирлаштириб қарор қабул қилдингизми?", дея қўшимча қилган у.


Мақола муаллифи

Теглар

ХОҚ Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

356

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг