Лукашенко ва ўғли Олимпия ўйинларидан четлатилди
Олам
−
08 Декабрь 2020
5425Беларусь Президенти Александр Лукашенко Халқаро олимпия қўмитаси томонидан ташкил қилинадиган тадбирларда иштирок этмайди. Бу ҳақда қўмита Президенти Томас Бах маълум қилган.
Шунингдек, Лукашенконинг Олимпиада ўйинларида иштирок этиши ҳам тақиқланади.
Ушбу қарор яна икки Беларусь расмийларига, жумладан, Беларусь Миллий олимпия қўмитасининг биринчи вице-президенти бўлган Лукашенконинг ўғли Викторга ҳам тегишли.
Бахнинг таъкидлашича, Александр Лукашенко раҳбарлик қиладиган Беларусь Миллий олимпия қўмитасининг ҳозирги раҳбарияти спортчиларни сиёсий камситишдан ҳимоя қилмайди.
Маълумот ўрнида, Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари 2020 йилнинг ёзида бўлиб ўтиши керак эди, аммо улар пандемия сабабли бир йилга қолдирилган. Энди Олимпия ўйинлари 2021 йил 23 июлдан 8 августгача, Паралимпия ўйинлари эса 24 августдан 5 сентябргача ўтказилади.
LiveБарчаси