Видео: Лукашенко базмда талаба қиз билан вальсга тушди

Олам

Ижтимоий тармоқларда Беларусь Президенти Александр Лукашенко ёш гўзал қиз билан рақсга тушаётгани акс этган видеолар тарқалди ва катта шов-шувга сабаб бўлди.

Маълум бўлишича, кеча, 29 декабрь куни Мустақиллик саройида ёшлар учун Янги йил базми ташкил қилинган. Лукашенко ҳам шу базмда талаба қиз билан рақсга тушган.

Базмга мамлакатнинг турли нуқталаридан 314 нафар ёш йигит-қизлар таклиф қилинган. Маросимжа Александр Лукашенко, Маданият ва таълим вазирлари Анатолий Маркевий ва Игорь Карпенко, Бош вазир ўринбосари Игорь Петришенко ҳам қатнашган. 

Бундан ташқари, Лукашенко турли соҳа вакилларига давлат мукофотларини топширган.

Базм иштирокчилари – университет талабалари, умумий ўрта, касб-ҳунар ва ўрта махсус таълим муассасалари талабалари. Улар орасида Президентнинг иқтидорли ўқувчи ва талабаларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси стипендиатлари, турли танловлар, олимпиадалар ва конференциялар ғолиблари, иштирокчилари ва лауреатлари бор.

Энди Лукашенко билан рақсга тушган талаба қизга келсак. У Беларусь давлат технология университетининг 3-курс талабаси Ольга Петрович. Ёши 20 да. Ольганинг айтишича, у ўзи Президентни рақсга таклиф қилган.

“Мен ўзим Лукашенкони рақсга таклиф қилдим. У рад қилмадим. Рақсга тушдим, базм, тантанали муҳит ҳақида суҳбатлашдик”, деган Ольга Петрович.

Маълумотларга кўра, Ольга Петрович шу йил “Мисс Беларусь” танловида иштирок этган. Аммо танлов коронавирус сабаб тўхтатиб қўйилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

304

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг