Лукашенко 250 нафар сиёсий маҳбусни афв этди

Олам

image

Беларусь резиденти Александр Лукашенко Беларусь компанияларидан АҚШ санкцияларини олиб ташлаш эвазига 250 нафар маҳкумни афв этиш тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу қарор АҚШ махсус вакили билан учрашувдан сўнг қабул қилинган. Бу ҳақда бугун, 19 март куни БелТА хабар берди.

Нашрга кўра, Беларусь резиденти Александр Лукашенко экстремистик йўналишдаги жиноятлар учун ҳукм қилинган 250 нафар шахсни афв этган.

“Давлат раҳбари, анъанага кўра, биринчи навбатда инсонпарварлик тамойилига амал қилди. Шунингдек, маҳкумларнинг оналари, рафиқалари ва яқинларидан келган мурожаатларни ҳам эътиборга олди”, дейилади Беларусь резиденти матбуот хизмати хабарида.

Маҳкама, шунингдек, “давлат уларга ҳаётда янги саҳифа очиш ҳуқуқини бермоқда”, дея қўшимча қилган.

Бунгача Лукашенко махсус вакил Жон Коул бошчилигидаги АҚШ делегацияси билан учрашув ўтказган.

“Крис (Америка томони музокарачиларидан бири — АҚШ Давлат котиби ёрдамчисининг ўринбосари Кристофер Смит) қаттиқ назорат қилаётган муаммодан қаерга ҳам қочардик. Булар “сиёсий маҳбуслар” деб аталадиганлар. Гарчи мен доим бизда сиёсий моддалар йўқлигини ва ҳеч қандай сиёсий маҳбуслар мавжуд эмаслигини уқтириб келсам-да. Фақат қонунбузарлар бор.

Лекин биз сиз билан бу муаммони сиртдан, ёзишмалар орқали муҳокама қилган эдик. Ўйлайманки, асосан, биз маълум бир тўхтамга келдик. Беларус томони сиз билан эришилган келишувларимизга амал қилишга тайёр. Менимча, бу борада ва кун тартибимиздаги бошқа масалалар бўйича алоҳида муаммолар бўлмайди”, дейди Лукашенко.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Александр Лукашенко Беларусда 2020 йилги президентлик сайловларидаги собиқ номзод Виктор Бабарико, унинг сайлов штаби раҳбари Мария Колесникова ҳамда Нобель мукофоти совриндори, ҳуқуқ ҳимоячиси Алесь Беляцкий билан бирга юздан ортиқ сиёсий маҳбусни озод қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Александр Лукашенко сиёсий маҳбус

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг