Лукашенко ҳокимиятни тарк этиш шартларини маълум қилди
Олам
−
11 Февраль 2021
7461Беларусь Президенти Александр Лукашенко ҳокимиятни тарк этиш шарти сифатида мамлакатдаги ички тартиб барқарорлиги, норозилик намойишларининг тугаши ва ўз тарафдорлари учун хавфсизлик кафолатини кўрсатди. Лукашенко ушбу позициясини бугун, 11 февраль куни мамлакат пойтахти Минскда бўлиб ўтган Бутунбеларусь халқ йиғилишида маълум қилган.
“Ҳокимиятни тарк этишимнинг асосий шарти – мамлакатда тинчлик, тартиб, норозилик ҳаракатларининг йўқлиги, мамлакатни остин-устун қилмаслик ва қонун доирасида фикр билдириш. Бу – асосий шарт. Иккинчи шарт – ҳозирги Президент тарафдорларининг бошидан бир тола ҳам соч тушиши мумкин эмас”, дейди Лукашенко.
Бундан ташқари, Лукашенко Бутунбеларусь халқ йиғилиши мамлакатда ҳокимият алмашинуви мўтадил амалга ошишини таъминловчи восита бўлиши кераклигини айтди.
“Мен Бутунбеларусь халқ йиғилишини конституциявий органга айлантиришни таклиф қилдим, у ваколатларга эга бўлади. Шунда ушбу йиғилиш янада масъулиятли тарзда сайланади... Ушбу институт ўтиш даврини барқарорлаштирувчи омил бўлиши керак”, деган Лукашенко.
Эслатиб ўтамиз, Лукашенко жорий йилнинг февраль ойи охирида Россия Президенти Владимир Путин билан учрашиши кутиляпти. Учраушвда Лукашенко Россиядан катта миқдорда қаз олишни муҳокама қилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь