Лукашенко ҳокимиятни болаларига қолдирадими? Президент аниқ жавоб берди

Олам

image

Беларусда ҳокимият авлоддан авлодга кўчиши мумкин эмас ва бу мавзу Россия Президенти Владимир Путин билан Сочидаги музокараларда муҳокама қилинмади. Бу ҳақда Беларусь Президенти Александр Лукашенко маълум қилди.

“Беларусда ҳокимият авлоддан авлодга кўчиши мумкин эмас. Мен аввал ҳам айтганман: мендан кейин ҳеч бир фарзандим, неварам ва эварам бу лавозимга даъво қила олмайди. Ҳаммаси конституция ва қонунга мувофиқ бўлади”, дейди Лукашенко.

Лукашенкога кўра, Беларуснинг ички сиёсати фақат Беларуснинг ўзига тегишли. 

“Шунинг учун ҳам биз ҳокимиятни бошқа бировга топшириш ҳақида гаплашмадик. Ҳатто бу учрашув мезбони томонидан беадаблик бўлар эди. Мамлакатимизни қандай қилиб тартибга солиш – ўзимизнинг ишимиз. Ташқи сиёсатга келадиган бўлса, Путин билан келишиб олганимиздек мувофиқлаштирамиз”, дея қўшимча қилди Беларусь раҳбари.

Аввалроқ, Беларусь раҳбари Лукашенко оммавий ахборот воситаларида тарқалган Путин билан ўтган учрашуви тўғрисидаги хабарларнинг 70 фоизини “тўлиқ бемаъни”, деб атагани ҳақида хабар берган эдик.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг февраль ойида Беларусь Президенти Лукашенко Россия раҳбари Путин билан Сочида учрашган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Путин Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

152

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made