Лукашенко ҳокимиятга тирмашиб олган – Карим Баҳриев
Интервью
−
11 Январь 2022
14020Халқда аввал гапга, сўнг гапирган одамга қара, деган нақл бор. Беларусь Республикаси фуқароси Александр Лукашенконинг Ўзбекистон ҳақида айтганлари киши ёдига солади. Таниқли журналист Карим Баҳриев ҳам Алексадр Лукашенко ҳақида шу фикрда. У QALAMPIR.UZ билан суҳбатда қуйидаги фикрларни илгари сурди.
“Имом Бухорий ҳадисларни ёзаётганида, ҳадисни ким айтганига жуда катта эътибор берганлар. Ҳар бир нарсада нима ҳақида гап кетганидан ташқари, ким буни айтгани ҳам жуда муҳим аҳамиятга эга. Лукашенко ким? Ўзингиз айтганингиздек, бир давлатда 28 йилдан буён ўтирибди. У ўз пайтида “Лукашенко икки муддатдан ортиқ ҳокимиятда ўтирмайди”, деб интервью берган экан. У ҳокимиятга тирмашиб олган ва ҳукуматда узоқ вақт ўтириб қолган. Бу борада халқининг норозиликлари ҳам юзга чиққан ва бу норозиликлар ойлаб давом этган. Энг қизиғи, ўзи ҳам “Бу четдан бўляпти, Ғарб томонидан молиялаштириляпти, шулар уюштиряпти”, дея бир баҳона билан ҳокимиятда қолган одам. У ўз тажрибасини Қозоғистонга тиқиштирган бўлиши мумкин”, дейди Карим Баҳриев.
Лукашенко Қозоғистондаги воқеалардан аввал Ўзбекистон сабоқ чиқариши кераклиги, бу сабоқлар олинмаса, ўзидаги маълумотларга кўра, уларнинг (экстремистлар – таҳр.) диққати Ўзбекистонга қаратилишини айтди. Шу ўринда савол туғилади? Дарс чиқарадиган Ўзбекистонми ёки 28 йилдан буён ҳокимиятда қолаётганлар, намойишларини қурол билан тиндираётганларми?
Умуман олганда, Қозоғистондек минтақада юқори ўринга эга бўлган мамлакатни ким бу кунга етаклади? Икки бошлилик сиёсати эмасми?
“Бу ерда уларнинг ҳокимиятда узоқ ўтиргани, қавм-қариндошлари ҳокимиятнинг асосий жойларини эгаллагани, миллатнинг бойлигини ўзлари ўзлаштирганидан норози халқ бор. Лекин, Ўзбекистондаги ҳолат бошқа. Ўзбекистоннинг узоқ бошқарган раҳбари вафот этди. Ўзбекистонга янги раҳбар келди. Ислоҳотлар бошланган. Албатта, бу ислоҳотлар бирмунча қийинчиликлар билан амалга ошади. Тафаккурнинг, ислоҳотларнинг ўзгариши осон эмас. Ҳозир бизнинг халқимизда кўтаринкилик, катта бир умид бор бўлган пайт. Агарда бу ҳолатлар халқаро терроризм ва Ғарбдан уюштириладиган бўлса, буни Ўзбекистонда уюштириш осон эмас. Муаммолар бизда ҳам етарли ва уларни ечишда қатъият бор. Авваллари Россия ҳам нимадир гапни айтмоқчи бўлса, "Фалон жойни қўшиб олиш керак, фалон қилиш керак", деб Жириновскийга айттирар эди. Менимча, Жириновский ҳаддан зиёд кўп ишлатилиб, унинг гапида вазн қолмади. Шунинг учун энди Лукашенкони ишга солишга ўтишган.
Бу ҳолат мамлакатнинг суверенитетига ва мустақиллигига маълум бир маънода таҳдид бўлиб, халқимизни мамлакатдаги барқарорлик атрофида озми-кўпми бирлаштирди ҳам. Ўзбекистоннинг ҳарбий доктринаси қабул қилинган. Ва унда "Ўзбекистон ҳеч бир ҳарбий блокка кирмайди, керак бўлса НАТОга ҳам", деб эълон қилинган”, дейди Карим Баҳриев.
Журналист Карим Баҳриев билан суҳбатни юқоридаги видеоплеерда ёки QALAMPIR.UZ’нинг YouTube’даги саҳифасида томоша қилишингиз мумкин.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь